100 ЙИЛ — БУ ШОНЛИ ТАРИХ ВА БУЮК КЕЛАЖАК
2025-11-14 17:35:00 / Янгиликлар
Эл-юрт бирдамлиги, меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик туйғуси билан Конимехни янада гуллаб-яшнаётган, замонавий ва обод ҳудудга айлантиришни давом эттираётган ҳар бир касб эгаларининг меҳнати таҳсинга сазовор.

Байрам тадбири давомида вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар тумандаги 22- мактабда ҳам бўлишди. Ушбу масканда таълим тизимидаги сўнгги янгиликлар ҳамда туманнинг барча мактаблари ўқувчиларининг намунали ишлари тақдимоти, миллий қадриятлар тараннуми, ўқувчиларнинг иқтидори намойиш этилди.
Маълумот учун айтиш керакки, беш йил олдин мактаб битирувчиларининг 94 нафари ёки 32,8 фоизи олий таълимга кирган бўлса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 134 нафарга яқин ёки 43,6 фоиз ўқувчилар талабаликка муяссар бўлди.
Тумандаги умумтаълим мактабларида 3,7 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 312 та янги ўқувчи ўрни яратилди.
Конимех туманида байрам тантаналари давом этмоқда.




