УЧҚУДУҚЛИК ПЕДАГОГ: 100 %ЛИК НАТИЖА
2025-11-12 16:05:00 / Янгиликлар
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган малака тест синовларида Учқудуқ тумани ММТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари фаол қатнашиб, юқори натижаларга эришмоқда.

Мактабнинг кимё фани ўқитувчиси ҚОДИРОВА ДИЛНОЗА АМИНОВНА аттестация жараёнларида иштирок этиб, 100 балл тўплаб, Олий тоифани янгилади. Бу натижа орқали Дилноза Қодирова республикада тенгсиз педагог эканлигини яна бир бор исботлади.
Ёш бўлишига қарамай, Дилноза Қодирова кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Устознинг 3 нафар ўқувчиси мазкур йилда Асосий фан олимпиадасининг туман босқичида ғолибликка эришиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Албатта, Дилноза Қодированинг машаққатли меҳнати муносиб тақдирланмоқда. У ВАЗИР УСТАМАСИ ва 70 % лик УСТАМАГА сазовор бўлган.

