НУРОТАДА ҲАМ СЕЛФИ ЗОНА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2025-11-06 16:20:00 / Янгиликлар
Нурота туманига кириб келаётган маҳаллий ва хорижий туристлар учун қулай, замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманнинг кириш қисмида селфи зона ташкил этилади. Бунинг натижасида туманга келувчилр учун селфи зонада QR-код орқали қўшимча маълумот ва хизматлар тақдим этилади. Турли хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилиб, иш ўрни яратилади.

Шунингдек, замонавий стелла, селфи зона, санитария гигиена шаҳобчалари, экологик чиқинди қутилари ўрнатилади.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов ушбу манзилга бориб, жараёнлар билан танишди. Ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.


