Круиз кемаларида ишлаб, дунё бўйлаб саёҳат қилишга нима дейсиз?!
2025-07-24 11:40:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ҳамда Шимолий Македония давлатининг "Коузон" корпорацияси ҳамкорлигида 250 та бўш иш ўрни очилди.
💸 Ойлик маош: 950 – 2100 еврогача (иш соҳасига қараб)
⏰ Иш соатлари: соҳага қараб график асосида
📅 Муддат: 6 ойлик шартнома
Соҳалар:
▪️Кафе ходими
▪️Экипаж овқатланиш залида хизмат кўрсатувчи ходим
▪️Бош официант
▪️ Ресторан менежери
▪️ Ресторан назоратчиси
▪️ Официант
▪️ Ёрдамчи официант
Талаблар:
▪️Камида 2 йиллик иш тажриба (ресторан, меҳмонхона, сервис соҳаларида)
▪️Ёш чегараси: 21 дан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар
▪️Камида ўрта (лицей, коллеж) маълумотга эга бўлиш
▪️Инглиз тилини яхши билиш (IELTS камида 5,5 ёки бошқа халқаро сертификат)
▪️Меҳмондўстлик ва жамоада ишлаш қобилиятиИмтиёзлар:
▪️Тиббий суғурта
▪️Виза, транспорт, овқат, яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
❗️Диққат
Номзодлар инглиз тилида CV тайёрлаши шарт!
CВда қуйидагилар аниқ кўрсатилган бўлиши керак:
– Қайси корхонада ишлагансиз
– Ишлаган йиллар (масалан, 2020–2022)
– Лавозим ва вазифаларингиз
❗️Рўйхатдан ўтиш ишга жойлашишни кафолатламайди, номзодлар иш берувчи талаби асосида танланади.
📞 Мурожаат учун: Миграция агентлиги – 71 202-33-55 (ички рақам 172)
