ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ ОСОНЛАШДИ!
2025-07-21 12:00:00 / Эълонлар

📌 Миграция агентлиги ва "HD Hyundai" кемасозлик корхонаси ҳамкорлигида Корея стандартларидаги кемасозлик йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш учун 3 ойлик ўқув курсларига ҳужжатлар қабули бошланди.
Бу лойиҳа орқали сиз E-7 малакали ишчи визаси билан Кореяда расмий ишга жойлашишингиз мумкин бўлади!
Лойиҳада иштирок этиш имкониятини янада кўпроқ фуқароларимизга бериш мақсадида Корея иш берувчилари билан қўшимча музокаралар олиб борилиб талаблар енгиллатилди ва эндиликда фуқароларимиз Топик ёки KIIP сертификатига эга бўлмасада мазкур лойиҳада иштирок этишлари мумкин.
❗️Шошилинг ва имкониятдан унумли фойдаланинг
Қуйида келтирилган ҳужжатларни Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига 21 июлдан 23 июлгача тақдим этиб, иш берувчиларнинг суҳбат ва имтиҳони (корейс тилида) асосидаги саралаш танловларида иштирок этинг!!!
📍Agentlikning ҳудудий филиаллари манзиллари
Йўналишлар:
⚙️ Бўёқчилик
⚡️ Электрик
E-7 малакали ишчи визаси олиш шартлари:
Тегишли соҳалар бўйича бакалавр дипломи (саралаш босқичидан сўнг апостил талаб қилинади).
▪️Кимё;
Материалшунослик;
▪️Архитектура;
▪️Автомобилсозлик;
▪️Механик муҳандислик;
▪️Электр муҳандислиги каби йўналишлардан бири бўйича бакалавр дипломи
▪️ Ёш: 35 ёшгача;
▪️ Олдин Кореяда қонунбузарликка йўл қўймаган бўлиш;
▪️Корея элчихонаси томонидан визаси рад этилмаган бўлиш;
▪️Судланмаган ва соғлом бўлиш.
📑 Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- Анкета
- Тилхат
- Паспорт нусхаси (рангли);
- 2 дона 3.5х4.5 см ҳажмдаги сурат;
- Тил сертификати (ТОПИК ёки КИИП)га эга бўлган номзодларга устунлик берилади;
- Бакалавр дипломи.
📌БУ МУҲИМ!
Фақат юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бакалавр дипломи мавжуд бўлган номзодларгина танловда иштирок этиши мумкин!
