Расмий муносабат
2025-07-12 19:20:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг маъсул ходимлари юқорида қайд этилган манзилда жойлашган миграция марказида юзага келган вазиятни ўрганди.
Мазкур марказда Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПФ 1126-сонли "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони доирасида ишлаш рухсатномасини (патент) расмийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Марказ ходимлари тўлиқ иш режимида фаолият олиб бормоқда ҳамда ҳужжатлар расмийлаштириш белгиланган тартиб ва талаблар асосида ташкил этилган. Шу билан бирга чет эл фуқаролари учун миграция марказининг иш вақти ҳақида маълумот тақдим этилган.
Видеопостдаги ҳолатнинг келиб чиқиши фуқароларнинг навбатда туришга риоя қилмаслиги сабабли содир бўлган. Шу боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир панжаралар ўрнатилган. Бундан ташқари фуқаролар томонидан патент олиш бўйича белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган.
Шунингдек, видеомурожаатда иштирок этган фуқаролар билан бевосита суҳбат ўтказилиб, уларга ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш тартиб-таомиллари ва миграция марказининг ишлаш механизми ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Миграция агентлиги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва қонуний мақомда бўлиши доимий равишда назоратда эканлигини маълум қилади 👉видео
