ИИВ ўқув-дала марказида Малака ошириш институти масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчилар билан бошланғич касбий тайёргарлик курси тингловчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди
2026-07-03 22:15:00 / Янгиликлар

Ушбу тадбир тингловчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш ва ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида соҳавий хизматларнинг бешта йўналиш бўйича шаклланган жамоалари 4 та шартлар асосида ўзаро баҳс олиб борди.
Ҳар бир шарт тингловчилардан ўзига хос билим, заковат, моҳирликни талаб қилиб, ҳар бир натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланди.
Шунингдек, тадбирга файз улашиш мақсадида тингловчилар томонидан тайёрланган бадиий ва мусиқий чиқишлар, шеърхонлик ва жанговар тайёргарлик кўринишидаги чиқишлари томошабинларга ҳуш кайфият бағишлади.
Тадбир якунига кўра фахрли 1-ўрин, 2-ўрин ва 3-ўрин олган жамоалар ва фаол иштирокчилар институт кубоги, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Институтда бу каби маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб келишнинг асосий мақсади бу энг аввало тингловчиларни касбий билимларини ошириб бориш, жамоада ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини қарор топтиришга хизмат қилди.





