ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказилди
2026-07-02 07:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти раҳбарияти томонидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ҳамда шаҳар-туман Қўриқлаш хизматларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ходимларга касбий маданият, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ҳамда фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик ва масъулиятни ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида ҳар бир ходим зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши, хизмат фаолияти давомида қонун талабларига қатъий амал қилиши ҳамда жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни сақлаш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






