ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ишчи гуруҳи Наманган вилоятида амалий ўрганишлар олиб бормоқда
2026-06-04 11:35:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра республикамизда Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш, соҳага инновацион ғояларни кенг жорий этиш, янги хизмат турларини ташкил этиш орқали фуқароларга қулайликлар яратиш, шунингдек ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Қўриқлаш департаменти раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида амалий ишларни олиб бормоқда.
Жумладан Қўриқлаш департаменти бошлиғи Қобил Шодибеков томонидан Қамчиқ довони, Наманган вилоятидаги бозорлар, маҳаллалар, тарихий обидалар ва ҳуқуқ-тартибот масканларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, мавжуд хавфсизлик ҳолати, Қўриқлаш тизими самарадорлиги ҳамда жойлардаги муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Ҳудудларга SOS-ташвиш тугмалари ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди ва амалий ишлар бошланди.
Тадбирлар давомида аҳоли ва тадбиркорлар очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларга мулкларни ишончли қўриққа топширишнинг афзалликлари, замонавий қўриқлаш хизматлари имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда фуқароларнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ўрганиш жараёнларида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур чора-тадбирлар орқали жойларда хавфсизликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли билан яқин ҳамкорликни кучайтиришга эришилмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Ахборот хизмати



