"Xiva Plaza" МЧЖнинг очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот
2025-06-10 19:45:00 / Янгиликлар

Давлат активлари агентлигининг жорий йил 24 апрелдаги "Xiva Plaza" МЧЖ (“Farovon Khiva Hotel” меҳмонхонаси) устав капиталидаги давлат улушини очиқ савдо жараёнлари бўйича эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант "RSM Uzbekistan" компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда сотиш жараёнларини шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга "Xiva Plaza" МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 1 август куни Тошкент вақти билан соат 23:59 га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни info@rsm.uz электрон почта манзилига юбориш лозим.
Аввалги чоп этилган эълоннинг (ҳаволага ўтиш) қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
