12 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2026-05-13 15:35:00 / Янгиликлар

541 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 131 млрд сўм бўлган 504 та лот 223,1 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 9 та
- бошланғич нархи 17 млрд сўм
- сотилган нархи 21,3 млрд сўм
Хоразм вилояти Хазорасп туманида бошланғич нархи 2,9 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги маъмурий бино 6 млрд сўмга сотилди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 138 та
- бошланғич нархи 27,7 млрд сўм
- сотилган нархи 29,4 млрд сўм
Андижон вилояти Андижон туманидан бошланғич нархи 0,7 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи 1,2 млрд сўмга сотилди.
ер участкалари:
- сони 159 та
- бошланғич нархи 68,9 млрд сўм
- сотилган нархи 149,9 млрд сўм
- ер майдони 37,4 га
Навоий вилояти Навоий шаҳри ҳудудидан бошланғич нархи 5,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 2,43 гектар ер участкаси 16,8 млрд сўмга сотилди.
бошқалар:
- сони 198 та
- бошланғич нархи 17,4 млрд сўм
- сотилган нархи 22,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 938 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 26,9 трлн сўм бўлган 101 406 та лот савдога қўйилган.
