8 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2026-05-12 13:35:00 / Янгиликлар

348 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 42,3 млрд сўм бўлган 122 та лот 46,7 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 25 та
- бошланғич нархи 8,3 млрд сўм
- сотилган нархи 9,6 млрд сўм
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан бошланғич нархи 0,4 млрд сўм бўлган “Иссиқлик таъминоти” МЧЖга қарашли қувурлар 1,3 млрд сўмга сотилди.
ер участкалари:
- сони 40 та
- бошланғич нархи 27,9 млрд сўм
- сотилган нархи 31,8 млрд сўм
- ер майдони 43,6 га
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳудудидан бошланғич нархи 23,1 млрд сўм бўлган нефть ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун ер участкаси 24,2 млрд сўмга сотилди.
бошқалар:
- сони 57 та
- бошланғич нархи 6 млрд сўм
- сотилган нархи 5,3 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 352 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 25,1 трлн сўм бўлган 102 984 та лот савдога қўйилган.
