27 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2026-03-30 11:10:00 / Янгиликлар

764 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 35 млрд сўм бўлган 291 та лот 67,4 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 42 та
- бошланғич нархи 8,3 млрд сўм
- сотилган нархи 10,9 млрд сўм
ер участкалари:
- сони 91 та
- бошланғич нархи 23,2 млрд сўм
- сотилган нархи 52,4 млрд сўм
- ер майдони 21,6 га
Тошкент шаҳар, Янги Тошкент ҳудудида бошланғич нархи 9,6 млрд сўм бўлган 60% турар жой, 40% нотурар жой объектлари қуриш учун ижара ҳуқуқи билан 0,96 гектар ер участкаси 37,5 млрд сўмга сотилди.
қишлоқ хўжалиги ерлари:
- сони 94 та
- бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
- сотилган нархи 1,6 млрд сўм
- ер майдони 695,2 га
бошқалар:
- сони 64 та
- бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
- сотилган нархи 2,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 640 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 23,1 трлн сўм бўлган 110 424 та лот савдога қўйилган.
