Давлат активлари агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир ўтказилди
2026-03-06 14:00:00 / Мажлислар

Жамиятнинг тараққиёти, унинг маънавий ва маданий юксалиши, аввало, аёлларга бўлган эътибор ва эҳтиром даражаси билан белгиланади. Баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни юртимизда аёлларнинг жамият ва оила ҳаётидаги беқиёс ўрнини эътироф этиш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўз ўрнида, Давлат активларини бошқариш агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда Давлат активлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳамда жамоа аъзолари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани, уларнинг давлат ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилаётганини таъкидлади. Давлат активлари агентлиги тизимида ҳам хотин-қизлар турли масъулиятли лавозимларда самарали меҳнат қилиб, ташкилот фаолиятининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани қайд этилди.

Давлат активлари агентлиги жамоаси барча хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этади ҳамда уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.

