19 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
2026-02-20 10:15:00 / Янгиликлар

417 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 35,5 млрд сўм бўлган 294 та лот 41,1 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 3,4 млрд сўм
- сотилган нархи 3,6 млрд сўм
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги маъмурий бино 2 млрд сўмга сотилди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 81 та
- бошланғич нархи 19,3 млрд сўм
- сотилган нархи 20,4 млрд сўм
ер участкалари:
- сони 48 та
- бошланғич нархи 5,8 млрд сўм
- сотилган нархи 9,3 млрд сўм
- ер майдони 7 га
Хоразм вилояти Шовот туманидан бошланғич нархи 0,6 млрд сўм бўлган мастер-режа асосида савдога чиқарилган автосалон ва автомобилларга кўп тармоқли хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун 45 сотих ер участкаси 1,9 млрд сўмга сотилди.
қишлоқ хўжалиги ерлари:
- сони 74 та
- бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
- сотилган нархи 1,9 млрд сўм
- ер майдони 457,9 га
бошқалар:
- сони 88 та
- бошланғич нархи 5,2 млрд сўм
- сотилган нархи 5,9 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 942 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 20,8 трлн сўм бўлган 109 260 та лот савдога қўйилган.
