“ekotizim.cirns.uz” платформасига киритилмаган АЁҚШ текширишга тушади
2025-10-23 20:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 23-октябрь куни Саноат, радиация ва ядро хаавфсизлиги қоʻмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган автомабилга ёқилғи қуйиш (АЁҚШ) шахобчалари эгалари ва фойдаланувчилари иштирокида саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш юзасидан тадбиркорлик субектлари учун семинар ташкил этилди.

Айни пайтда, пойтахтимизда фаолият юритаётган автомабилларга ёқилгʻи қуйиш шахобчаларининг барча ekotizim.cirns.uz ахборот тизими орқали роʻйхатга қоʻйилганлигидан келиб чиқиб, ХИЧОларига қонунчиликда белгиланган талаблар ва корхонада саноат хавфсизлиги талабларини бажарилишида тизимли янгилашларни доимий тарзда таҳрирлаб турилиши, тадбиркорлик субектларида ўтказилиши мумкин бўлган текширишларни ўтказилмаслигига (хавф даражаси паст корхона) сабаб бўлиши бўйича тушунтиришлар берилди.
ЭСЛАТМА: “ekotizim.cirns.uz” тизимига ўрнатилган тартибда киритилмаган автомабилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари автоматик тарзда “Хавфни таҳлил қилиш” тизимига асосан АЁҚШ текширишга тушади.









