ekotizim.cirns.uz платформасида АТТРАКЦИОНЛАР ҲИСОБИ
2025-10-20 16:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни ҳамда Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 886–сон қарорининг белгилинган талаблари мазмун мохиятини тушунтириш, жорий мавсумга тайёргарлик кўриш ҳамда Қўмитанинг ekotizim.cirns.uz «Yagona integratsiyalashgan ekotizim» ахборот платформаси орқали давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича тавсиялар берилиб, вафқулотда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Маълумот учун: Юнусабад Галлерй, Ашхобод сайлгохи,"Грен парк", “Асланхон Гузари”, “Тошкент-Ленд”, Самарқанд Дарвоза, “Фурқат боғи”, “Марказий хиёбон” объекти вакиллари мазкур семинарга таклиф қилинишига қарамай, ўтказилган тадбирда иштирок этмадилар. Айни пайтда, пойтахтимиз ҳудудидаги юқорида кўрсатилган истироҳат боғи маъмуриятига ўз тасарруфидаги аттракционлар тўғрисида маълумотларни ekotizim.cirns.uz платформасига жорий йилнинг 25 октябрига қадар тўлиқ киритилиши ва аттракционларни белгиланган тартибда ҳисобга қўйиш бўйича огоҳлантириш хатлари чиқарилди.




