САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ МАВЗУСИДА СЕМИНАР
2025-07-10 14:20:00 / Янгиликлар

Унда “Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги, айрим давлат кадастрларини юритиш, техноген хавф юқори бўлган зоналарда давлат кадастрини юритиш ҳамда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш” юзасидан маърузалар қилинди.
Семинарни Қўмита бош бошқарма бошлиғи Олимжон Джураев кириш сўзи билан очаркан, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи Рустам Юсупов бугун кунда вилоятда хавфли ишлаб чиқариш обектларидан фойдаланувчи ва божхона омборлари ҳамда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ташкилот мингдан ортиқни жумладан, 148 та АГНКС, 228 та АЁҚШ, 9 та АГТШ, 60 та омборлар, 300 та ХИЧОлар ҳамда 250 дан ортиқ бошқа турдаги ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи корхоналар мавжудлиги, унда 50 мингга яқин ишчи ходимлар фаолият юритиши ва улар фаолиятида саноат хавфсизлигига доир меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича амалга оширилилаётган ҳолатларга тўҳталиб, саноат хавфсизлиги соҳасида корхона ташкилотлар учун ташкил этилаётган қулайликлар ва қабул қилинаётган янги меъёрлар ҳақида сўз юритилди.









