ЯНГИ-АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ
2025-06-18 18:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда қўмита Тошкент вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи Рустам Юсупов йиғилганларга Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан соҳага дойир қабул қилган ҳужжатлари, саноат хавфсизлиги бўйича амалиётган жорий қилинган тартиб ва қоидалар, шунингдек, сўнг вақтда қўмита фаолиятини янги даражага олиб чиқиш ва соҳага ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш мақсадида саноат хавфсизлиги йўналишлари рақамлаштириш борасида “экотизим” жорий этилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Семинарда Янги-Ангрен ИЭСнинг энергоускуналарни 2025-2026-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашда саноат хавфсизлигига алоҳида эътибор берилши, белгиланган талаб ва меъёрлар ҳамда қоидаларга тўлиқ амал қилиш борасида эслатма ва тушунтиришлар берилди. Семинарда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви аъзолари, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Республика касаба уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси вакиллари ҳамда электр станциялари ва марказларининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларидан иборат 150 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Ушбу семинар икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчиларга ишлаб чиқаришда саноат хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этиш, меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, иш жойида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ҳақида назарий маълумотлар тақдим этилди. Семинарнинг иккинчи — амалий қисми кўргазмали шаклда ўқув машғулотлари тарзида ўтказилди.




