МУНОСАБАТ
2025-06-03 14:10:00 / Янгиликлар

Мазкур видеолавҳада Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, “Катта қўйлиқ” МФЙ 4-кўп қаватли уйнинг 2-подъездида, ўтган асрнинг 90-йилларида ўрнатилган лифтнинг маънан эскириб, носоз ҳолга келиб, ундан фойдаланишда ноқулайликлар бўлаётганлиги тўғрисида ушбу кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг арз ва мурожаатлари акс этган. Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилди ҳамда ушбу кўп қаватли уй учун тасдиқланган Дастур доирасида янги замонавий лифт ажратилишида амалий ёрдам берилиб, “Катта қўйлиқ” МФЙ 4-кўп қаватли уй манзилига лифт ускунаси олиб келинди. Лифтнинг белгиланган меъёрларга асосан фойдаланиш учун хавфсиз ўрнатилиши алоҳида назоратга олинди.






