НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!
2025-03-21 07:20:00 / Янгиликлар
Жонажон Ватанимизга қутлуғ қадамлари билан кириб келган баҳорнинг янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлмиш Наврўзи олам билан барчангизни самимий муборакбод этамиз!
Наврўз ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган, меҳру мурувватли халқимизнинг азалий урф-одатлари бутун бўй-бастини яққол кўрсатадиган шодиёна сифатида қалбимизга яқиндир Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилишда аввало, юртдошларимизнинг хавфсиз ва фаровон ҳаётини таъминлаш мақсади мужассамдир. Шу маънода бугун ушбу муаззам заминда, барчамиз оиламиз, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган эканмиз, бундай шарафли йўлда бир-биримизнинг меҳр-оқибатимизга, бағрикенг халқимиз муҳаббатига таянамиз.Табиат янгиланаётган, юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган нурли лаҳзаларда, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барака тилаймиз.Ватанимиз равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингизда ҳамиша улкан зафарлар, оилавий бахт, баҳорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! Ушбу файзли кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик, яхши кайфият ва орзулар ижобатини тилаб қоламиз.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси жамоаси
