Davlat xizmatlari ro'yxati
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси “Лицензия” ахборот тизим орқали кўрсатадиган хизматлар тўғрисида маълумот
“Лицензия” ахборот тизимига хавола - https://license.gov.uz/
|
№ |
Лицензия ва рухсатнома номи |
Фаолият тури |
Кўриб чиқиш муддати |
Ким томонидан берилади |
Асос |
|---|---|---|---|---|---|
|
1 |
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия.
|
а) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш; в) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш; г) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш; д) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш. |
15 иш куни |
Қўмита томонидан лицензия берилади. Аризани кўриб чиқиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 30-илова |
|
2 |
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида фаолият учун лицензия. |
а) ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш; б) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш; в) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш; г) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; д) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; е) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ё) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш; ж) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш; з) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш; и) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш; й) ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш; к) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш; л) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; м) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш; н) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш; о) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш; п) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш.
|
15 кун |
Қўмитаси томонидан лицензия берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдори 4 баравари.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 31-илова |
|
3 |
Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия паспортига асосан - хулоса (келишилади).
|
б) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қайта ишлаш; в) нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш. |
15 кун |
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензия берилади Қўмита томонидан келишилади, аризани кўриб чиқиш учун ва хулоса берилганлиги учун йиғим ундирилмайди
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 25-илова |
|
4 |
Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома.
|
Рентген ускунасидан фойдаланиш |
10 иш куни |
Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига 40-илова |
|
5 |
Хавфли ишлаб чиқариш обйектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома.
|
Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш |
10 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги |
|
6 |
Хавфли ишлаб чиқариш обйектларида ва истироҳат боғлари аттраксионларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома.
|
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш |
10 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига, 35-илова |
|
7 |
Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома.
|
а) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: б) газ хўжалигида ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: в) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер ости газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: г) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича: д) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли полиэтилен газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: е) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида ишга тушириш-созлаш фаолияти бўйича. |
7 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига, 37-илова |
|
8 |
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома.
|
Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш |
10 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсатнома рерилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига, 38-илова |
|
9 |
Магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса.
|
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурлари
|
5 иш куни |
Қўмита томонидан хулоса берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи. Хулоса берганлик учун йиғим ундирилмайди.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги |
|
10 |
Автомобилларга ёнилғи қуйиш стансияларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса.
|
Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари |
5 иш куни |
Қўмита томонидан хулоса берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи. Хулоса берганлик учун йиғим ундирилмайди.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги |
|
11 |
Нефт маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефт битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолияти бўйича хулоса.
|
Нефть маҳсулотлари омбори |
5 иш куни |
Қўмита томонидан хулоса берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи. Хулоса берганлик учун йиғим ундирилмайди. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги
|
|
12 |
Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.
|
Автотранспорт воситасида хавфли юкларни ташиш |
10 иш куни |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гувоҳнома беради. Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги бўйича Қўмита билан келишилади. Аризани кўриб чиқиш учун ва гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги |
|
13 |
Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса.
|
1. Ядровий ва радиоактив материаллардан ташқари хавфли юкларни ташиш бўйича: а) автомобиль транспортида нефть, газконденсати ва нефть маҳсулотларини ташишда: б) автомобиль транспортида суюлтирилган углеводород газини ташишда: в) автомобиль транспортида карбанад ангидрид (двуокси углерода), этил спирти, таркибида спирт бўлган маҳсулотлар, метанол, аммиакли техник сув, аммиак, суюқ азот, азот, сульфат, солян ва чумоли кислотаси, аргон, ацетон, формалин, натрий цианид, каустик сода, гипохлорит натрия, суюқ хлор, ацетелен, аммоний нитрат, натрия цианниди, натрия цианниди эритмаси, бошқа суюқ ва газсимон (суюлтирилган углеводород газидан ташқари) кимёвий моддаларни ташишда: г) автомобиль транспортида суюлтирилган ва сиқилган криоген газини ташишда: 2. Ядровий ва радиоактив материалларни ташиш бўйича. |
15 иш куни |
Қўмита томонидан хулоса берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари Хулоса берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига, 36-илова
|
|
14 |
Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия паспортига асосан - хулоса (келишилади).
|
а) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш; б) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни қуриш; в) хавфи юқори бўлган объектлардан ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш. |
14 кун |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан лицензия берилади. Қўмита томонидан келишилади, аризани кўриб чиқиш учун ва хулоса берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 20-илова |
|
15 |
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома.
|
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги объектларда реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва истеъмолчи электр қурилмалардаги иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш |
15 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига, 33-илова |
|
16 |
Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш обйектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома.
|
2. компрессорлар (сиқувчи, етказиб берувчи, ҳайдовчи) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; магистрал и конлараро газ қувури (нефть қувури ва конденсат қувурлари, уларнинг уловчи қисмлари, тозалаш ускуналарини юбориш ва қабул қилиш ускуналари, газ тақсимлаш станциялари, шунингдек, технологик қувурлар) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; хавфли моддаларни сақлаш ва тайёрлаш учун сиғимлар ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш бўйича; тўкиш-қуйиш ускуналари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш бўйича: 3. Кимёвий, нефть-кимёвий, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва хавфли кимёвий ишлаб чиқаришлар соҳасида колонна туридаги аппаратлар, компрессорлар ва насослар, экструдер ускуналари, турботандерлар, реактивлар, сепараторлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сиғимли аппаратлар, ҳаво совитгичли аппаратлар, трубкали печкалар, сферик ва буғли газгольдерлар, технологик қувурлар, техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича; 4. Қозон-бойлер; қозон-утилизатор, автоном буғ қиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларини ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича; 5. Гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлар; буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлар; аккумулятор блоклари, шунингдек, ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлар; суюқлик ва криоген газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлар (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги воситаларида ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари); 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш бўйича; 6. Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўлларни ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича;
7. Янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича; 8. Маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларни ўрнатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича; |
10 иш куни |
Қўмита томонидан рухсатнома берилади. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-со қарорига, 32-илова |
