"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида...
2025-02-26 22:25:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманига ташриф буюриб, 66-сонли умумтаълим мактабида "Ягона ижтимоий реестр"га киритилган оилалар фарзандларини фан, спорт ва касб тўгаракларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, мактабда инклюзив саломатлик йўлаги ташкил этилиши билан боғлиқ ишлар ўрганилиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Қумқўрғон тумани Спорт мактабига ташриф буюриб, Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 13-феврал куни ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси билан танишди. Унда оммавий спортни ривожлантириш ва соҳада рақамлаштиришни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Спорт мактабининг залини "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида таъмирлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.






