💼 Тайинлов
2026-03-04 13:00:00 / Янгиликлар
Мурадов Алишер Муҳиддин ўғли — Сурхондарё вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Алишер Мурадов 1990-йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2021-йилда Тошкент давлат аграр университетини бакалавр даражасида, 2023-йилда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини магистр даражасида тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — мева-сабзавотчилик ва узумчилик, агрономия ҳамда иқтисодиёт. Малака даражаси — 2-даражали хизматчи.
Меҳнат фаолияти давомида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказида турли лавозимларда фаолият юритган.
Тайинловга қадар, 2025-йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
