Инвестиция дастури доирасида ихтисослаштирилган мактаб қурилиши ижроси ўрганилди
2026-01-19 10:25:00 / Янгиликлар

Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида 2025-йилги Инвестиция дастури асосида 504 ўринли ўқув биноси, 222 ўринли ётоқхона ҳамда замонавий спорт зални ўз ичига олган ихтисослаштирилган мактаб-интернати барпо этилмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур лойиҳа обектида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати билан танишди. Масъуллар томонидан лойиҳа доирасида қурилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кейинги босқичда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Қурилиш ишлари режа-графикдан ортда қолаётгани қайд этилиб, ишларни жадаллаштириш, сифат кўрсаткичларига қатъий эътибор қаратиш, барча зарур инфратузилмаларни тўлиқ яратган ҳолда обектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбарига ҳудудда барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар ва бошқа ижтимоий лойиҳаларнинг ижроси юзасидан ҳам ахборот берилди.






