Термиз тумани Қаҳрамон ва Термиз шаҳри Бўстон маҳаллаларида инфратузилма ишлари ўрганилди
2025-12-17 19:40:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудлардаги ўрганишлари давомида маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати ва уни яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан яқиндан танишмоқда.
Бугун вилоят раҳбари Термиз тумани Қаҳрамон маҳалласида "Тараққиёт ва етакчилик маскани" дастури доирасида кечаги ўрганишлар давомида берилган инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалар ижросини кўздан кечирди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш ва асфалтлаш, электр энергияси тармоқларини янгилаш, шунингдек, тадбиркорлик учун ажратилган майдонда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини барпо этиш ишлари ўрганилди.
Шундан сўнг ўрганиш ишлари Термиз шаҳри Бўстон маҳалласида давом эттирилиб, ободонлаштириш, санитария хизматлари кўрсатилиши ҳамда аҳоли учун зарур бўлган инфратузилмани яхшилаш ишлари ижроси билан танишилди.
Икки маҳаллада ҳам масъулларга инфратузилма ва коммунал хизматлар сифатини ошириш, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш ҳамда ободонлаштириш ишларини тизимли олиб бориш вазифалари юклатилди.






