Озарбайжон давлат ижтимоий таъминот фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2025-10-03 12:20:00 / Жамғарма янгиликлари

Жорий йилнинг 2 октябрь куни "Халқаро ижтимоий ҳимоя" Форуми доирасида Пенсия жамғармаси делегацияси Озарбайжон давлат ижтимоий таъминот фонди бошқаруви раиси, Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси (ПИЖХА) раиси Зяка Мирзаев билан учрашув ўтказилди.
Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама пенсия таъминоти бўйича битим тузиш, ПИЖХА ва Пенсия жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва ПИЖХА ҳамкорлигида 2026 йилда Ўзбекистонда "Пенсия ва ижтимоий таъминот масалалари" мавзусида Халқаро форум ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.


