Форум доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро актуар ассоциацияси вакиллари билан актуар баҳолаш ўтказиш бўйича мулоқотлар бўлиб ўтди.
2025-10-02 15:20:00 / Жамғарма янгиликлари

Малайзияда бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида 2 октябрь куни Пенсия жамғармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро актуар ассоциацияси вакиллари ўртасида ўзаро мулоқотлар ташкил этилди.
Хусусан, ХМТнинг Ижтимоий ҳимоя департаменти директори Шаҳра Разави, Халқаро актуар ассоциацияси президенти Бозанна Ҳинтон билан актуар баҳолашни ўтказиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, техник-эксперт кўмак кўрсатиш, сертификатлаш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


