Фарзандимга боқувчисини йўқотганлик пенсияси оламан. Бу пенсия қачонгача тўланади?
2025-11-27 14:30:00 / Жамғарма янгиликлари
Қонунчиликка мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг оила аъзосига 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.
Эслатма: Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва қўшимча тўлов таълим ташкилотининг ўқувчиси ва талабаларига ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.
