Коррупция – тараққиёт кушандаси!
2025-11-21 11:50:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилаётгани муносабати билан Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Коррупциясиз келажак барчамизнинг мақсадимиз!” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларининг барча ходимлари қатнашди.
Шунингдек, Тошкент вилояти прокуратураси бошқармасининг бўлим катта прокурори Л. Убайдуллаев ҳамда Тошкент вилояти Нуронийлар кенгаши аъзоси В.Мадмаровлар таклиф этилди.
Тадбирда пенсия таъминоти соҳасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, тизим шаъни ва обрўйини ҳимоя қилиш, рақамлаштириш жараёнларининг шаффофликни таъминлашдаги ўрни ҳамда коррупциянинг ҳуқуқий оқибатлари
батафсил тушунтирилди.
Семинар давомида ходимларга ҳар бир мурожаат, ҳар бир ҳужжат ва ҳар бир хизмат кўрсатишда ҳалоллик, масъулият ва қонунийликка қатъий амал қилиш зарурлиги таъкидланди.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Пенсия жамғармасининг “12-71” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (95) 340-40-18 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.






