Пешку туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ
2026-11-18 12:55:00 / Янгиликлар

Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026-йил ҳосилидан бошлаб ғаллани ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, уни белгиланган тартибда биржа савдолари ёки давлат ресурси учун реализация қилган фермер хўжаликларига маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида вилоятда 2026-йилда кўплаб ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ушбу имтиёздан фойдаланмоқда.
Янги Ўзбекистонимизнинг 2027-йилги улкан ғалла хирмонини омилкор деҳқонлар, фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар ҳамда соҳанинг фидоий олимлари, тажрибали мутахассисларнинг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилишини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.
Қадрли фермерлар!
Соҳанинг олим ва мутахассисларининг тавсияларига ҳамда деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга ўхшамайди”, бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача агротехник тадбирларни амалга оширишни давр шиддати тақоза этмоқда.
Жумладан:Ғаллада юқори ва сифатли ҳосил олишда барча агротехник тадбирларни ўз муддат ва меъёрларда, тизимли равишда бажаришга бевосита боғлиқдир. Бунда ерни тайёрлаш, уруғни сифатли экиш ва майсаларни тўлиқ ундириб олишдан тортиб, уларни илмга асосланган янги интенсив усулларда озиқлантириш ҳамда ташқи стресс омилларидан ишончли ҳимоя қилишгача бўлган барча тадбирлар бир-бири билан чамбарчас боғланган ягона технологик занжирни ташкил этади.
Айниқса, кузги вегетация даврида ғалла майсаларини тўғри парваришлаш ўсимликнинг жадал ўсиши ҳамда кафолатли мўл ҳосил яратилиши учун мустаҳкам замин ҳисобланади.
Шу мақсадда, далангиздаги майсалар 1-2 барг фазасидан бошлаб кремний, бор кислотаси ва аспирин каби микроўғитлар билан баргдан озиқлантириш тавсия этилади. Бу микроўғитлар қўлланилганда ниҳоллар соғлом ва бақувват ривожланиб, қишнинг совуқларидан беталофат чиқади.
Бунинг учун ҳар бир фермер бугундан бошлаб, бир гектарига 250 грм дан 500 граммгача бор кислотаси, 200-300 млитр кремний ва 500 млграмм аспирин ўсиб чиққан майдонларга сепсангиз қишда жуда яхши бўлади, ҳосилдорликни қиши билан ҳам совуқдан сақлайди ҳамда баҳорда бир вақтни ўзида бошоқлашга киради.
Лалми майдонларга ғалла эккан фермерлар томонидан ҳам ушбу тадбирни амалга оширишни тавсия этамиз.
Бунинг учун эса бугундан ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ўз ғалла даласида “Зарбдор бир ойлик” эълон қилиши лозим.
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!
Бухоро фермерлари кенгаши раёсати аъзолари, тегишли соҳа олим ва мутахассислари томонидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ва кластерларга 2027-йилда ҳар бир гектар ғалладан 100 центнердан юқори ҳосил олиш учун “Зарбдор бир ойлик” эълон қилиб, қуйидаги тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
биринчидан, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан ғалла майдонларини яна бир бор кўриб, ривожидан орқада қолаётган майдонларни аниқлаб олинг;
иккинчидан, қисқа муддатда барча майдонларга етарли азотли ўғитлар захирасини яратинг ва кечки ҳамда қолоқ ғалла майдонларини яхшилаш мақсадида гектарига 100-150 кг фосфор ва калий ўғитлар билан озиқлантиришни ташкил этиб, ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;
Учинчидан, бир гектарига 250 граммдан 500 граммгача бор кислотаси ҳамда 200-300 млитр кремний ва 500 млграмм аспиринни ўсиб чиққан майдонларга сепишни ташкил этинг;
тўртинчидан, лалми майдонларда ғалла экишни жорий йилнинг 25-ноябрига қадар тўлиқ якунланг;
бешинчидан, суғорилмаган ғалла майдонларида ўқ ариқлар оралиғини 60-70 метрдан олиш ва қисқа муддатда енгил суғоришни ташкил этинг;
олтинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликни ҳар гектарига 10-12 центнерга оширинг ва сувни 35-45 фоизга тежанг;
еттинчидан, кечки ва униб чиқмаган ғалла майдонларига қуруқ, чириган маҳаллий ўғит сепишни ташкил этинг, бунда, ноябр – декабр ойларида 5-10 тоннадан маҳаллий ўғит мўлчалаб сепилганда тупроқ микрофлорасини уйғотади, тупроқнинг иссиқлик сиғимини ошириб майса ва илдизини совуқдан асрайди. Энг муҳими, тупроққа гўнг солинганда микро ва макро ўғитлар ҳамда биостимуляторларни фаол ўзлаштирилиши ва самарадорлик янада юқори бўлишини асло унутманг;
тўққизинчидан, 10 кун муддатда ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозаланг, бунда ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг ҳамда ғўза поядан биочар қилиб қўшимча даромад олинг;
тўққизинчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозаланг ҳамда параллел равишда бетонлаштириш ишларини якунланг;
ўнинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги бошлиғи ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни амалга ошириб жорий йилда ғалла ҳосилини гектарига 100 ва ундан юқори центнергача етказиб, юқори даромад олишга эришинг.
ўн биринчидан, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мурожаатномасида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Бошоқли дон экинларини микроелементли ўғитлар билан озиқлантириш бўйича тавсияномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга чиқирамиз!
ЭСЛАТМА!!!
ИШЧИ ЭРИТМАНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ
Биостимуляторларни баргдан озиқлантиришда асосан дронлардан фойдаланиш яхши самара беради.
1. Дрон ёрдамида сепиш учун ишчи эритма тайёрлаш:
3 гектар майдон учун - 1 кг 200 грам Аспирин 10 литр иссиқ сувда ва 750 грам Бор кукуни 10 литр иссиқ сувда алоҳида эритилади. Дрон бакига аввал 5 литр оддий сув қуйилиб, кейин Аспирин ва Бор эритмалари сузиб қуйилади. Устидан Кремний қўшилиб, умумий ҳажм 30 литр бўлгунча сув билан тўлдирилади.
2. Штангали пуркагичлар учун ишчи эритма тайёрлаш:
Бор кислотаси (1 га/250 гр): камида 10–15 литр иссиқ сувда алоҳида эритиб олинади.
Кремний (“Сила кремний” мисолида 1 га /300 гр): 10–15 литр сувда суюлтирилади.
Аспирин (1 га/400 гр): камида 10-15 литр иссиқ сувда (50-60°C) майдаланган ҳолда чўкма қолмагунча аралаштириб эритилади.
Тайёр бўлган эритмаларни ОВХ ва ВП пуркагичлар бакига солиб, 3-5 дақиқа аралаштирилиб, ғалла майдонларига сепилади.
СЕПИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА ШАРОИТЛАРИ
Ғалла майсаларини баргдан озиқлантиришда асосан дронларда фойдаланиш самарали ҳисобланади. Бунда, оғир техникаларнинг далага кириши тупроқни зичлаштиради, майса ва илдизларини шикастлайди. Шу сабабли дронлар ёрдамида сепилади.
Дронлар етишмаган шароитларда ҳамда тупроқ намлиги 60 фоиздан паст ғалла майдонларига штангали пуркагичларда ишлов берилади.
Ишлов бериш муддати: Шамолсиз кунларда, ҳаво ҳарорати ўртача 10-12 С сепилганда самараси юқори бўлади. Ишловдан кейин эритма ғалла майсаларига сўрилишини яхшилаш учун енгил (1 га / 450–500 м3. сув билан) суғориб олинади.
ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ТАНҚИСЛИГИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ.
Кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлашда ёки экиш билан бирга фосфорли ўғитлар кам берилган ёки умуман берилмаган ғалла майдонларига таркибида фосфор миқдори кўп бўлган суюқ ҳолатдаги биостимуляторлар билан гектарига камида 2 литр ҳисобида (1-2 ва 3-4 барг фазасида) ҳаво ҳарорати 12-15 °C бўлганда баргдан суспензия усулида қўллаш зарур. Бу озуқанинг барг орқали 90-95% гача сўрилишини таъминлаб, илдиз ривожланишини 2 баробар кучайтиради.
Азиз фермер ва деҳқонлар!
Барчангизни юқоридаги тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга чорлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада обод бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ҳамда “Долзарб бир ойлик”да ғаллани ўз муддатларида парваришлашга ҳамда юқори ҳосил олишга даъват этамиз!
Пешку туман фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари
