Куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг пасайиши билан хонадонларда иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортади.
2026-11-14 15:40:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

- Фақат белгиланган техник ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, сертификатланган иситиш мосламаларидан фойдаланинг. Қўлбола, ностандарт ва ўзбошимчалик билан ясалган иситиш қурилмаларини ишлатманг.
- Иситиш қозонлари ва печларнинг мўриконларига пластик қувурлар ўрнатманг. Мўриконлар тегишли ҳароратга бардошли, белгиланган талабларга мос материаллардан бўлиши лозим.
- Хонадонлардаги иситиш печлари ва иситиш қозонлари мўриконларини мунтазам назорат қилинг, уларни қурум ва бошқа чиқиндилардан ўз вақтида тозалаб туринг.
- Мўриконларнинг тортишини текширинг, уларда ёриқлар, шикастланишлар ёки тутун чиқишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
- Газ ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланиладиган хоналарда етарли шамоллатиш тизими мавжуд бўлишини таъминланг.
- Газ плиталаридан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг, ёниб турган газ жиҳозларини қаровсиз қолдирманг.
- Носоз электр симлари, розеткалар, узайтиргичлар ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланманг. Электр тармоқларига ортиқча юклама берманг.
- Ис гази хавфини эрта аниқлаш учун хонадонларга ис гази детекторларини ўрнатишни тавсия этамиз.
Ёдда тутинг! Ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, инсон ҳаёти учун ниҳоятда хавфлидир. Этиборингиз учун раҳмат!
