Пешку туман ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули.
2026-09-18 12:45:00 / Янгиликлар
Бугун, 18-сентябр куни Пешку туман ҳокими Ҳамроев Анвар маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан туман ҳокимлиги биносида туман аҳолиси билан оммавий қабул ўтказди.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 31 га яқин туман аҳолиси иштирок этишди.
Қабулда туман фуқаролари томонидан ижтимоий ёрдам, кадастр, тиббиёт соҳаси бўйича, доимий иш билан таъминлаш, газ ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.





