Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
2026-08-17 14:40:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомига мувофиқ коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ташкилот ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушунтириш ва тавсиялар беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупцияга қарши курашишнинг муҳим масалаларини белгилашни назарда тутади.
Мазкур ҳужжатларнинг алоҳида хусусиятлари шундан иборатки,

уларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг
устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича янги тартиботлар ва чоралар, шунингдек бу борада давлат органларининг устувор вазифалари белгиланган.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакиллантириш.
2. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
3. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Коррупцияга қарши курашишда президентлик институти
алоҳида ўрин тутмоқда. Шу боис, бугунги кунда давлатимизда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий ташаббускори давлатимиз раҳбари эканлиги ҳамда бу борадаги хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши курашишдаги ваколатларини қонун даражасида белгилаб
қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз. Бу борада
мен аввало кўп синовлардан ёруғ юз билан ўтган олижаноб халқимизнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.
Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда. Жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.
Кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз. Бу борада аввало кўп синовлардан ёруғ юз билан ўтган олижаноб халқимизнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро суди раиси И.С.Джураев
Фуқаролик ишлари бўйича
Пешку туманлараро суди судьяси Ҳ.Р.Қорёғдиев
