Пешку туман ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2026-07-24 11:25:00 / Янгиликлар

Фуқаролар томонидан ижтимоий ёрдам олиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар, доимий иш билан таъминлаш, табиий газ таъминоти, инфратузилма ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Айрим масалалар қабул жараёнининг ўзида тегишли мутасаддилар иштирокида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди, уларнинг ижроси юзасидан муддатлар белгиланди ҳамда шахсий назоратга олинди. Ҳар бир мурожаатнинг қонуний ва адолатли ечим топиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Пешку туман ҳокимлиги томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг дард-у ташвишларини тинглаш ва мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бундай қабуллар аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилмоқда.







