2026 йилнинг 6 ойида туман аҳолисининг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот
2026-07-24 15:55:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Жами 869 та мурожаатларнинг 358 таси ижобий ҳал қилинган, 381 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 44 тасига тушунтириш берилган, 14 таси тугатилган, 8 таси кўрмасдан қолдирилган, 8 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 6 таси рад этилган, 3 таси маълумот учун қабул қилинган ҳамда 47 таси кўриб чиқилиши учун жараёнда ҳисобланади.
Туман ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси такрорий ва 6 таси жамоавий ҳисобланади.
Йўналишлар кесимида мурожаатлар таҳлил қилинганида,
Нафақа тайинлаш, моддий ёрдам ажратиш ва пенсияга оид масалаларида 100 та;
Алимент, қарз ундириш ва ижро иши юритишга оид бошқа масалаларида 80 та;
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ва фирибгарлик ҳамда суриштирув-тергов ҳаракатларига оид масалаларида 57 та;
Кредитлар, банк пластик карталари, банкоматлар ва тўлов тизимлари фаолияти билан боғлиқ масалаларида 38 та;
Солиқларга оид масалалар ҳамда Электр тармоқлари ҳолати, узилишлар, ҳисоблагичлар ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ масалаларида 36 тадан энг кўп тушган мурожаатлар ҳисобланади.
Маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганида,
Туркистон МФЙдан 60 та, Навбаҳор МФЙдан 49 та, Навоий МФЙдан 49 та, Куёвхўжа МФЙдан 40 та, Хуррам МФЙдан 40 та энг кўп мурожаатлар келиб тушган.
Сайёр қабуллар:
Туман ташкилот раҳбарлари томонидан 2026 йилнинг 6 ойида жами 100 дан ошиқ оммавий сайёр қабуллар ўтказилган. Ўтказилган қабулларда 241 та мурожаат келиб тушган бўлиб шундан 200 таси кўриб чиқилган ва 181 таси ижобий ҳал қилинган, 19 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 41 таси муддат талаб қилинганлиги учун кўриб чиқиш жараёнида ҳисобланади.
Ҳозирги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасига айланиб бўлди.
