Пешкуда тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ва тақдирлаш маросими ўтказилди
2026-06-11 17:35:00 / Янгиликлар

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан бириктирилган масъул, Бухоро вилояти штаби раҳбари Шавкат Сардорович Жавлонов “Аёллар дафтари” тизими орқали хотин-қизларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Хафиза Тўймуродовна Артикова ҳамда Пешку тумани ҳокими Ҳаёт Ҳасанович Давлатов ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак чоралари ҳақида фикр билдирдилар.
Мулоқот давомида тадбиркор аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, амалий таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Мутасаддилар томонидан мурожаатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда истиқболдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар билдирилди.
Тадбир якунида Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 12-майдаги 239-сон қарорига мувофиқ “Аёллар дафтари” йўналиши доирасида ўтказилган “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танловида ғолиб деб топилган иштирокчиларга зарур асбоб-ускуналар ва тикув машиналари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишда алоҳида намуна кўрсатиб келаётган, тадбиркорлик ташаббуслари орқали юртимиз иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол тадбиркор аёллар тақдирланди.
Мазкур учрашув хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ва жамиятдаги фаоллигини янада оширишга қаратилган муҳим мулоқот майдонига айланди.









