“Пешку лимончилик равнақи” — бандлик ва фаровонлик манбаи
2026-06-12 17:10:00 / Янгиликлар
Пешку тумани Ибн Сино МФЙ, Ибн Сино қишлоғида истиқомат қилувчи тадбиркор Ражабова Нодира Бахроновна “Пешку лимончилик равнақи” тадбиркорлик фаолияти доирасида лимончилик соҳаси билан муваффақиятли шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор томонидан ойига ўртача 300 миллион сўм даромад олинмоқда.
Шу билан бирга, Н. Ражабова томонидан ташкил этилган “Лимончилик” мактабида 45 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда. Мазкур фаолият ҳудудда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни касбга йўналтириш ва даромад манбаларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбиркор хонадонига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Маҳкамова ташриф буюрди. Ташриф давомида тадбиркорнинг лимончилик йўналишидаги фаолияти билан яқиндан танишилди, нуроний аёллар билан самимий суҳбат ўтказилди ҳамда Н. Ражабованинг иш фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, ташрифда Пешку тумани ҳокими Ҳаёт Давлатов ҳам иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар, яратилган иш ўринлари ва келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашилди.
Якунда Зулайхо Маҳкамова тадбиркорнинг эришаётган ютуқларини эътироф этиб, келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.









