Пешку туман ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-06-12 14:05:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 12-июн куни Пешку туман ҳокими Ҳаёт Давлатов томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида туман ҳокимлиги биносида фуқароларнинг оммавий қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 35 нафарга яқин туман аҳолиси иштирок этди.

Фуқаролар томонидан ижтимоий ёрдам олиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тиббиёт хизматлари, доимий иш билан таъминлаш, табиий газ ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, фуқароларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Қўшимча вақт ва ўрганишни талаб этадиган масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни тизимли равишда бартараф этишга хизмат қилмоқда.




