“Ижро интизоми – самарадорлик омили”
2026-06-03 17:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг ўтган даври давомида туман ҳокимлиги аппаратида ижро интизоми ҳолати 40 маротаба муҳокама йиғилишлари ўтказилган бўлиб, ижро ҳужжатлари муддатида бажаралиши ҳар ҳафтанинг душанба куни туман ҳокими ҳузурида, ҳафтанинг жума кунлари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама йиғилишлари ўтказиб келинди.
Бундан ташқари “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига жами 3 387 та ҳужжатлар рўйхатга олинган бўлиб, ушбу ҳужжатларда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳафталик аппарат йиғилишларида муҳокама қилиб борилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили.
Туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш белгиланган талаблар асосида йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига жами 409 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб ижроси назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижросига оид ҳужжатлари масъуллар томонидан “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига ўз вақтида юклаб бориш кераклиги бўйича ҳафталик аппарат йиғилишларида муҳокама қилиб борилди.
Туман ҳокими ва туман ҳокими ўринбосарлари томонидан тасдиқланган жадвалларга асосан фуқароларнинг қабуллари олиб борилмоқда, ўтказилган қабуллар давомида қабул варақалари расмийлаштирилиб, масалалар ечими бўйича ёзма жавоблар юборилган.
