“Ижро интизоми – самарадорлик омили”
2026-05-14 16:55:00 / Янгиликлар
Туман ҳокимлиги, тумандаги ташкилотлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори талабларига биноан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилди. Жумладан:
Пешку туман ҳокимлиги бошқарув аппаратида 2026 йилнинг ўтган уч ойи (январь, февраль, март ойлари) давомида 18 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 60 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари ва Фармойишлари, 65 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарор ва Фармойишлари рўйхатга олиниб, ушбу қонун ва қонуности ҳужжатлардаги топшириқларни ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича “Йўл харита”лар ишлаб чиқилиб, маъсулларга етказилди ва ижроси назоратга олинди.

Жорий йилнинг ўтган уч ойи (январь, февраль, март ойлари) давомида туман ҳокимлиги аппаратида ижро интизоми ҳолати 24 маротаба муҳокама қилинган бўлиб, ижро ҳужжатлари муддатида бажаралиши ҳар ҳафтанинг душанба куни туман ҳокими ҳузурида, ҳафтанинг жума кунлари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳузурида мухокама қилиб борилмоқда.
Бундан ташқари ўтган уч ойи (январь, февраль, март ойлари) давомида “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига жами 1 982 та ҳужжатлар рўйхатга олинган бўлиб, ушбу ҳужжатларда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳафталик аппарат йиғилишларида мухокама қилиб борилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили.
Туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш белгиланган талаблар асосида йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган уч ойи (январь, февраль, март ойлари) давомида “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига жами 303 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб ижроси назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижросига оид ҳужжатлари масъуллар томонидан “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига ўз вақтида юклаб бориш кераклиги бўйича ҳафталик аппарат йиғилишларида мухокама қилиб борилди.
Туман ҳокими ва туман ҳокими ўринбосарлари томонидан тасдиқланган жадвалларга асосан фуқароларнинг қабуллари олиб борилмоқда, ўтказилган қабуллар давомида қабул варақалари расмийлаштирилиб, масалалар ечими бўйича ёзма жавоблар юборилган.
Пешку туман ҳокимлиги бошқарув
аппарати ижро интизоми назорати
бўйича бош мутахассиси К.Ҳамроев
