Пешку туман прокурори Анвар Шухратович Эсановнинг туман аҳолисига МУРОЖААТНОМАСИ
2026-05-05 15:20:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Бу даврда туман ҳудудида содир этилган жиноятлардан фирибгарлик жинояти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
(1/5) 4 тага ёки 400 фоизга камайган бўлиб, йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ (3/2) 1 тага ёки 30 фоизга (шундан 3 таси ўлим билан боғлиқ), гиёҳвандлик (5/2) 3 тага ёки 40 фоизга ошган бўлса-да, бироқ, ўтган йилга нисбатан қотиллик, ўғирлик, экстремизм билан боғлиқ жиноятлар содир этилмаган.
Жорий йилнинг 4 ойи давомида туман ҳудудидаги маҳаллаларда содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони 3 тани ташкил қилиб, уларнинг 1 таси ЖКнинг 1261-моддаси 1-қисми, 1 таси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми ва 1 таси ЖКниг
169-моддаси 2-қисми “г” бандига оид бўлган жиноятларни ташкил қилган.
Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонларидан прокуратура органлари фаолиятида амалга оширилган ислоҳотлар, тизимнинг халққа яқинлашгани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини ва адолатни қарор топтиришдаги натижалар алоҳида қайд этиб келинмоқда.
Шунга кўра, туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, тадбиркорликни ривожлантириш, вояга етмаганларни ижтимоий муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Мисол учун жорий йилнинг 4 ойида жами 16 нафар фуқароларнинг бузилган, шу жумладан, 6 нафар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Қурилиш, ер ресурсларидан фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика, экология ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишларида жорий этилган янги механизмлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Агар ҳамма бирдек
жон куйдириб, оилаларнинг муаммоларидан тўлиқ хабардор бўлиб, уларни ҳал этишга кўмаклашганда эди, бугун натижалар умуман бошқача бўлишлиги, бироқ, жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан воз кеча олмаётганлигимиз, битта жиноят
ҳам ҳаммамизни ташвишга солиши керак”.
Бугунги кунда ҳудудда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
ва жиноятчиликка қарши курашиш, уни профилактика қилишда прокурор назорати йўлга қўйилган бўлиб, туманимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.
Мазкур жиноят юзасидан виктимологик профилактикани кучайтириш мақсадида, савдо шахобчаларига камералар
ва ташвишли тугмаларни ўрнатиш бўйича ҳамда кибер жиноятчиликка қарши курашиш борасида аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқотлари натижасида туманимизда кибер жиноятчилик ўтган йилга нибатан анча камайганлигини кузатиш мумкин.
Масалан, бугунги кунда бу турдаги жиноятларни олдини олиш
учун туман марказида ва туманнинг аҳоли гавжум бўлган жойларида қўриқлаш патруллик хизмати фаолияти йўлга қўйилиб, жиноятларни жиловлаш бўйича тизим яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2025 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида
яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижроси юзасидан туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда масъул идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бунда асосий эътибор, туман прокурори томонидан мазкур қарорларининг ижроси учун масъул бўлган туман идоралараро мувофиқлаштириш штабининг аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, штабга тақдим қилиб борилаётган кунлик маълумотларнинг ҳаққонийлигига штаб раҳбарлари билан биргаликда ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси шахсан жавобгар эканлиги тушунтирилиб, улар Дастур
ва туман йўл харитасида белгиланган чора тадбирларни ўз вақтида бажармаган, масъулиятсизликка ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги бўйича кўзбўямачиликка йўл қўйган тақдирда қонунда белгиланган қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Бугунги кунда Дастур ва “йўл хариталар” бандларининг ижроси юзасидан туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар бўйича кунлик ҳисобот ва маълумотлар туман прокуратураси томонидан
ишчи гуруҳларидан олиниб, уларнинг ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг, умумлаштирилган ҳолда вилоят идоралараро мувофиқлаштириш штаби ишчи гуруҳига тақдим қилиб борилиши йўлга қўйилган.
Бироқ, шунга қарамасдан, ўзига бириктирилган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган
1 нафар масъуллар интизомий жавобгарликка тортилган.
Шу билан бирга, тумандаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш йўналишида ўз ҳиссасини қўшган ва “Йўл харита”ларида назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларида сифатли ижросини таъминлаб, ўрнак кўрсатган 8 нафар масъуллар пул
ва совғалар билан рағбатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-2-сонли қарори ижроси юзасидан туманда жорий йилнинг иккинчи чораги давомида маҳаллаларидаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш режа бўйича 45 та белгиланган бўлиб ҳозирда 9 та ўранатилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига
PTZ камераларини ўрнатиш режа бўйича 8 та белгиланган бўлиб ҳозирги кунда 4 та ўрнатилишига эришилди.
Маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига юзни
ва авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатиш режа 35 та белгиланган бўлиб ҳозирги кунда 3 та ўрнатилишига эришилди.
Туманлардаги савдо марказлари ва бозорларга юзни
ҳамда авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатиш режа бўйича
2 та белгиланган бўлиб, ҳозир кунда режа ортиғи билан бажарилиб 18 та ўрнатилди.
Маҳаллалардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига (ташқи томонда) PTZ-камераларини ўрнатиш режа бўйича 9 та белгиланган бўлиб ҳозирда 6 ўрнатилишига эришилди.
Маҳаллалардаги мактабларнинг очиқ спорт майдонларига PTZ-камераларини ўрнатиш режа бўйича 4 та белгиланган бўлиб ҳозирги кунда, 3та ўрнатилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг эшикларига замонавий домафон комплексларини ўрнатиш режа бўйича 10 та белгиланган бўлиб ҳозирда 3 та ўрнатилишига эришилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонларни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олиш режа асосида 90 та белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 23 та хонадонлар Миллий гвардия қўриқлаш хизмати олинди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига ташвиш тугмаларини ўрнатиш режа бўйича 3 та белгиланган бўлиб ҳозирда 1 та ўрнатилди.
Маҳаллалардаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олиш режа бўйича 12 та белгиланган бўлиб, ҳозирда 14 та техник қўриқловга олиниб, режа ортиғи билан бажарилишига эришилди.
Маҳаллаларда “Намунавий хавфсиз кўча”ларни ташкил
этиш режа бўйича белгиланган 24 та кўча ташкил қилиниши белгиланган бўлиб, ҳозирда 2 та намунавий хавфсиз кўча ташкил этилди.
Шунингдек, маҳаллаларда “Намунавий хавфсиз уй”ларни ташкил этиш режа бўйича 5 та этиб белгиланган 4 та ташкил этилди.
Ушбу йўналиш бўйича тумандаги 36 маҳаллаларда йўл ҳариталар тузилиб, белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.
Шу каби, жорий ийлнинг 2-чораги учун Пешку туман йўл хатиси тузилган бўлиб ушбу йўл харита асосида ишлар олиб борилмоқда.
Туманда ҳозида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 2-сонли қарорига мувофиқ “Чиғирчи” МФЙ туман прокурорига ва “Зандане” МФЙ туман ИИБ бошлиғи бириктирилган бўлиб ушбу МФЙларда жиноятчилликни олдини олиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”да белгиланган бандлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар (видео, фото, тасдиқловчи ҳужжатларнинг барчаси) электрон шаклида шакллантирилиб, йиғма жилдларда жамлаб борилган.
Туман прокуратураси томонидан келгусида, жорий йилнинг
2-чораги бўйича белгиланган 12 та мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши алоҳида назоратга олинган ва бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик ҳисобот ҳамда маълумотлар намунавий жадвал асосида штабга тақдим қилиб борилишига жиддий эътибор қаратилган. Масъулиятсизликка ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлигида кўзбўямачиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан қонунда белгиланган қатъий жавобгарлик масаласи, шу билан бирга, мазкур чора-тадбирларнинг молиявий манбаларини туман ҳокимлиги билан ҳал этиш чоралари кўриб борилади.
Ҳурматли ватандошлар!
Бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашиш фақат Ички ишлар ва прокуратура ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эмас, бу барчамизнинг бурчимиздир.
Бундан асосий кўзланган ягона мақсадимиз, аҳоли тинчлиги, осойишталиги ва фаравонлигини таъминлаш ҳамда Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифаларни тўғри ва самарали рўёбга чиқаришдир.
Шунинг учун мен Сизларни ҳаммаларингизни туманимизда ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка муросасиз қарши курашишга чақириб қоламан.
Эътиборингиз учун раҳмат !
