Афшонада Ўзбекистон–Хитой таълим учрашуви ўтказилди
2026-04-22 17:55:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Хитойдан малакали мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш, илғор таълим технологиялари ва тажрибаларни ўзаро алмашиш, айниқса тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса келгусида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашда муҳим омил бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, меҳмон техникум раҳбарияти билан самимий руҳда учрашув ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда истиқболда меморандум ва келишувларни имзолаш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича фикр алмашиб, келгусида қўшма дастурларни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.
Ташриф доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди. Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги таълим, илм-фан ва маданий алоқаларнинг тобора кенгайиб бораётгани, бу жараён ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очаётгани алоҳида қайд этилди. Талабалар меҳмон билан бевосита суҳбат қуриб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро тажрибани кенг жорий этиш ва ёшлар салоҳиятини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.







