Пешкуда “Ёшлар билан бир кун” дастури доирасида кенг қамровли учрашув ўтказилди
2026-04-16 14:45:00 / Янгиликлар

Шунингдек, мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти ҳам атрофлича кўздан кечирилди. Тикувчилик, пазандачилик, қўл меҳнати ва бошқа касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар ёшларнинг қизиқишлари асосида йўлга қўйилган бўлиб, уларга амалий кўникмалар беришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди. Мазкур тўгараклар орқали ўқувчилар нафақат бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда, балки келажак касбига илк қадамларини ҳам ташламоқда.
Масъуллар томонидан тўгаракларга жалб этилган ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг яратаётган маҳсулотлари, ўзлаштираётган кўникмалари ва эришаётган ютуқлари юқори баҳоланди. Ёшлар учун яратилган бундай имкониятлар уларнинг мустақил фикрлаши, ижодий ёндашуви ва ташаббускорлигини оширишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам ташкил этилиб, унда ўқувчи-ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар, айниқса, таълим сифатини янада яхшилаш, тўгараклар сонини кўпайтириш, спорт ва маданий тадбирларни кенгайтириш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
Учрашув якунида масъуллар томонидан ёшлар учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтириш, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур ташриф ёшлар учун яратилган қулайликларни ўрганиш, уларни янада такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.






