Пешку туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Анвар Шухратович Эсановнинг туман аҳолисига Мурожаатномаси
2026-03-10 15:15:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Бу даврда содир этилган жиноятларнинг 6 таси ёки 30 фоизи
олди олиниши мумкин бўлган ва 9 таси ёки 70 фоизи аниқланадиган жиноятларни ташкил этган.
Туман ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида, оғир, ўртача
оғир ва енгил тан-жароҳати етказиш, безорилик, оилавий зўравонлик, босқинчилик, танлончилик ва номусга тегиш, транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлари содир этилмади.
Фош этилмаган жиноятларни фош этиш ва қидирувдагиларни топиш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида Пешку туманида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида тезкор профилактик тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш борасида алоҳида ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, ҳудудлардаги криминоген вазият, содир этилаётган жиноятларнинг
ўзига хос-хусусиятларидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим
бўлган чора-тадбирлар “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш чораларини кўриб боришлик ҳамда бириктирилган ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2026 йилдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли ҳамда
“2026 йилда Республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий
чора тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли Қарорлари ижроси юзасидан тумандаги барча маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиқиб, қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга ажратилиб, тегишли тартибда
йўл хариталари ишлаб чиқилган ҳолда бир қатор ишлар
амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар маҳалладаги аҳоли гавжум жойлар
ва кўчаларига 20 дона, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 4 дона, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 22 дона, туманлардаги савдо марказлари ва бозорларга 20 дона, мактабларнинг кириш-чиқиш жойига 9 дона ҳамда мактабнинг очиқ спорт майдонларига 4 дона
ПТЗ камералари, шунингдек, кўп қаватли уйларнинг эшикларига
7 дона домофонлар ўрнатилиши таъминланди.
Кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонларни 91 таси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олинди.
Кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 3 та ташвиш тугмалари ўрнатилди, маҳаллалардаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларидан 32 таси Қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловга олинди, 8 та “Намунавий хавфсиз кўча” ва 3 та “Намунавий хавфсиз ўй”лар ташкил этилди.
Ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда туманимиз ҳудудида гиёҳванд ҳамда психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кескин кураш олиб бормоқдамиз.
Бу иллатга қарши курашишда, энг аввало, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар орасида кенг тарқалишини олдини олишда манзилли,
тезкор ҳамда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда бу турдаги жиноятлар ҳам замонавийлашган, гиёҳванд ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиш ижтимоий тармоқларга кўчган.
Интернет дўконлари, уларнинг администратор ва операторлари, “кладменлар” ва “закладчиклар” орқали жиноятлар содир этилмоқда.
Бу жараёнга бизнинг содда ёшларимиз, айниқса, вояга етмаганларнинг жалб этилаётгани эса ўта хатарлидир.
Бу жиноий гуруҳлар фаолияти хориждан туриб бошқарилмоқда. Уларга етиб бориш турли қийинчиликларни туғдирмоқда. Аммо фуқароларимиздаги лоқайдлик ва атрофдаги ҳодисаларга бееътиборлик ҳам айнан ушбу турдаги жиноятларнинг кенг қулоч ёйишига сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун ҳурматли ота-оналар, азиз ватандошлар, эътиборли бўлиб, бу иллатга қарши барчамиз биргаликда курашишимиз шарт!
Фарзандларингиз, ака-ука, яқинларингиз, таниш-билишларингиз орасида хулқ-атвори, юриш-туриши, хатти-ҳаракатларида кутилмаган ўзгариш бўлса, буни яширишга уринманг.
“Маҳалла-кўй, таниш-билишлар нима дейди” деган ўй-ҳаёл билан яширишга уринманг.
Бир ўзингиз уларни оғу-домидан чиқариб ололмайсиз.
Бундай шахсларга мутахассисларнинг ёрдами керак ва ўз вақтида яқинларингизни гиёҳвандлик домидан тортиб олсангиз, янада оғирроқ оқибатларни олдини олган бўласиз.
Биз бу жиноятларни содир этаётганларни аниқлаб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаймиз, албатта, лекин шахс жавобгарликка тортилиши билан унинг келажаги, оиласи нима бўлади?
Бу иллат бутун жамиятимиз ва келажагимизга катта хавф туғдиришини унутмайлик.
Гиёҳванд моддалар ёки кучли таъсир қилувчи дорилар истеъмоли таъсири остида ҳар қандай жиноятлар, айниқса энг оғир турдаги жиноятлар содир этилиши муқаррар ва биз бу ҳолатларни
ўз тажрибамиз давомида кўриб турибмиз.
Бундай воситалар таъсири остида транспорт воситаларини бошқарган шахслар эса оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини содир этишлари мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. Чунки, бундай шахслар нафақат ўз ҳаётига, балки бошқа бегуноҳ инсонларнинг
ҳам ҳаётига зомин бўлишига янада ачинарли ҳолдир.
Шу билан бирга, мен яна бир масалага эътибор қаратишларингизни сўрайман!
Кибержиноятлар, яъни ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноий тажовузлар, бу турдаги жиноятлар замон ва макон танламаслиги ва масофадан туриб содир этилаётганлиги сабабли,
иш фаолиятимизда анчайин қийинчиликларни туғдирмоқда.
Бу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг энг самарали
усули фуқароларда кибержиноятларга қарши иммунитетни шакллантиришдир.
Ўзимизни бу жиноятлардан ҳимоя қилишни ўрганишимиз керак.
Бизни ишонувчанлигимиз, осон бойлик орттиришга бўлган қизиқишимиз бу қопқонга тушишимизга сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, аҳолимиздан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишларини сўрайман:
- энг аввало, телефон ва гаджетларингизга икки босқичли парол ўрнатинг, автоматик юклаб олиш иловаларини ўчириб қўйинг;
- пластик карта пин-кодини бегона шахсларга берманг;
- савдо нуқталари атрофидаги бегона шахслар орасида карта
пин-кодини маълум қилманг, терминалга пин-кодни шахсан киритинг, пин-кодни киритиш қурилмаларида шубҳали қопламалар мавжуд эмаслигини текширинг;
- масофадан туриб электрон тўловларни ёки пул ўтказмаларини амалга ошириш давомида махсус кодни ошкор этманг;
- электрон почта ёки ижтимоий тармоқлардан банк пластик карта тўғрисидаги махфий маълумотларни жўнатманг;
- банк пластик картаси учун СМС-хабарнома хизматини бегона шахслар телефон рақамига уламанг;
- яқинларингиз ва танишларингизнинг гаровга олинганлиги, ёрдамга муҳтожлиги ёки бирор бир мушкул аҳволга тушиб қолганлигини айтиб, таниш дўсти, терговчи, тиббиёт ходими ёки бошқа шахс мақомида қўнғироқ қилиб пул талаб қилишаётган бўлишса ёхуд чет мамлакатда юрган яқинингиз овозида қўнғироқ қилиб пул сўрашса асло ишонманг. Чунки, бу сунъий интеллект орқали амалга оширилаётган фирибгарлик бўлиши мумкин.
Агарда юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз дарҳол
“102” қисқа рақамига мурожаат қилишни унутманг.
Ҳурматли ватандошлар!
Маҳаллангиз, оилангиз, яқинларингиз, қўни-қўшнилар, таниш- билишлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда сизлардан жонбозлик кўрсатишингизни сўраб қоламиз.
Агарда, Сизларда фуқаролар, жамият ва давлат хавфсизлигига турли хатарлар бўйича, шунингдек, бошқа шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақида маълумотлар
бўлса, бу ҳақда “102” қисқа рақами орқали ёки энг яқин ички ишлар органларига хабар беришингизни сўраймиз.
Албатта, хабар берганларнинг шахсига доир маълумотлар
сир сақланишига кафолат берамиз.
Шуни эътиборга олингки, бу давлат ва жамият олдидаги
ўз бурчига содиқлик ҳисобланади.
Сизнинг шу хабарингиз орқали оғир оқибатли жиноятларнинг олди олиниши, инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкинлигини асло унутманг. Ҳеч биримиз бефарқликка берилмаслигимиз лозим.
Агар Сизнинг маълумотингиз асосида оғир ёки ўта оғир жиноятлар тўхтатиб қолинса, шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишининг олди олинса, ўрнатилган тартибда рағбатлантириш чораларини ҳам кўрамиз.
Шуни билингки, жиноят содир этилганидан кейин эмас, уларни олдиндан бартараф этишга эътибор қаратишимиз лозим.
Мурожаатим сўнгида яна бир муҳим масалани эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.
Ҳаммамизга маълумки, муҳтарам Президентимиз ҳузурида ўтказилган Коррупсияга қарши курашиш бўйича миллий Кенгаш йиғилишида, Бухоро вилоятини коррупсия ва жиноятчиликдан
ҳоли ҳудудга айлантириш борасида, “Бухоро тажрибаси”ни яратиш, кейинчалик эса ушбу ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига тадбиқ этиш назарда тутилган.
Бундай масъулият бухороликларга берилган ишончнинг юксак намунасидир.
Бугунги кунда айнан ушбу топшириқдан келиб чиқиб, вилоят ҳокими бошчилигида барча давлат ва нодавлат ташкилотлар
масъул раҳбарлари билан биргаликда кенг кўламли ва манзилли
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари, келинг ҳаммамиз биргалашиб, коррупсиоген ҳолатларга муросасиз бўлган ҳолда маҳаллаларимиз
ва хонадонларимизни жиноятдан холи ҳудудга айлантирайлик.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизга кириб келаётган “Наврўз” байрами билан табирклайман, Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга хотиржамлик, файзу-барака тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Эътиборингиз учун раҳмат!
