Пешку туманида мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, ёш авлодни юксак билим-маърифат эгалари этиб тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
2026-03-06 16:55:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар

Мактабгача таълим йўналишида 194 та ташкилот фаолият юритиб, тумандаги 3–7 ёшли 10 966 нафар болалардан 10253 нафари қамраб олинган ва қамров даражаси 93,5 фоизга етказилди.
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида 2025-йилда ўтказилган “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг Республика босқичида 19-ДМТТ тарбияланувчиси Дўстмуродова Саодат Беҳруз қизи фахрли 3-ўринни эгаллади
2024/2025-йил ўқув йили якунларига кўра, 9-синф битирувчиларидан 15 нафар ўқувчи аъло шаҳодатнома олди, 11-синф битирувчиларидан 11 нафари олтин, 11 нафари кумуш медал билан тақдирланди.
Таълим муассасаларининг 1256 нафар битирувчилардан 667 нафари давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Олийгоҳга кириш ўртача 94,9 балл ни ташкил этди.
Бугунги кунда таълим муассасаларида жами 1455 нафар битирувчи таълим олмоқда, 233 нафар ўқувчиларимизда хорижий тилларни билиш ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатлари мавжуд. Қувонарлиси, 8 нафар битирувчимиз олий таълимга кириш учун зарур бўлган максимал 189 балл берувчи 2 та асосий, 3 та мажбурий фан сертификатларини жамлаб, мактаб остонасидаёқ талабалик бахтига муяссар бўлди.
Фан олимпиадаларининг вилоят босқичида 39 нафар ўқувчимиз иштирок этди. Шулардан 4 нафар ўқувчи ғолиб бўлиб, 1 нафари тарих фанидан Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, спорт соҳасида ҳам ютуқларимиз мавжуд. Жумладан,
44-мактабнинг қизлар жамоаси биринчи марта ўтказилаётган “Вазир кубоги” спорт мусобақаларининг футбол йўналишида ҳудудий босқичда ғолиб бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори асосида таълим муассасаларининг инфратузилмасини ривожлантириш ишлари жадаллаштирилди.
2025-йилда Инвестиция дастури асосида 35- ва 40-умумтаълим мактаблари реконструкция қилиниб, 2 та 180 ўринли янги ўқув бинолари барпо этилди. 18-ДМТТ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Бухоро вилоят ҳокими Ботир Комилович ташаббуслари билан мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган Валфажир МФЙ да 120 ўринли янги ДМТТ қурилди. Бир қатор таълим муассасаларида қуёш панеллари ўрнатилди ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Қолаверса, 2026-йил учун бажарилиши керак бўлган бир қанча устувор вазифаларни белгилаб олганмиз: хусусан,
— 2 та ДХШ ва 15 та оилавий нодавлат боғча очиш орқали 1 400 та янги ўрин яратиш орқали мактабгача таълим қамровини 93,5 фоиздан 95 фоизга етказиш;
— умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ўртача тест баллини 94,6 дан
96 баллга етказиш;
— барча 47 та давлат умумий ўрта таълим мактабларида янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
— олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 39 фоиздан 52 фоизга етказиш;
— инклюзив таълимни кенгайтириш ва 13 та мактабда инклюзив синфлар ташкил этиш;
— тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларида эскирган ёки фойдаланиш муддати тугаган компютерларни замонавий компютерлар билан алмаштириш эвазига янгилаш.
Асосий мақсадимиз — ҳар бир болага сифатли таълим бериш, замонавий шароит яратиш ва рақобатбардош ёш авлодни тарбиялашдир.
Эътиборингиз учун раҳмат!
