Пешку туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи капитан А.Ҳамроевнинг мурожаати.
2026-03-02 09:15:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан 2026-йилнинг феврал ойида тумандаги ижтимоий соҳа обектлари ва тадбиркорлик субектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан: Ўтган даврда Давлат тасарруфидаги масканларда 47 маротаба шундан 8 маротаба тунги, Тадбиркорлик субектларига тегишли объектларда
3 маротаба назорат тартибида текширувлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун 395 та тадбирлар тавсия этилиб, 325 таси бажарилишига эришилди. Ўтказилган текширувлар вақтида ёнғин хавфсизлиги қоида талабларини бузилишига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан Ўz.Res.MJtKning 211-модда 1-қисмига асосан 26 та 16.480.000 сўм миқдорида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил
20-октябрдаги ПФ-185-сонли фармони ва шу кундаги ПҚ-310-сонли қарорига асосан маҳалла фуқаро йиғинларида фавқулодда вазиятлар давлат инспекторлари бириктирилган бўлиб, улар томонидан хонадонбай профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ҳозирги кунда исистиш мавсуми давом этаётганлиги сабабли хонадон эгаларининг этиборсизлиги оқибатида уй-жой фондида ёнғинлар, фуқароларнинг ис гази билан заҳарланиши ҳамда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши каби ноҳуш ҳолатлар ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Сизлардан қуйидаги хавфсизлик талабига риоя қилишингиз сўралади.
- Ёш болаларни қаровсиз қолдирманг ва олв билан ўйнашга йўл қўйманг ;
- Иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлатини созл ва тоза ҳолда тутинг;
- Электр симларини қоида талаблари асосида ўтказинг;
- Иситиш печларини газга улашда резина сланглардан фойдаланманг;
- Қўлбола газ ва электр исистиш мосламаларидан фойдаланманг;
- Исистиш печлари яқинига ёнувчи махсулотларни сақламанг;
- Электр разеткаларига бир вақтнинг ўзида бир неча истемолчиларни уламанг;
