Пешку тумани 1- сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг директори Файзуллаев Нарзулло Нуриллоевичнинг мурожаати
2026-03-02 09:05:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар
Пешкў тумани 1-сон спорт мактаби Пешкў тумани Мустақиллик МФЙ Дўстлик кўчаси 51-уйда жойлашган.
Пешкў тумани 1-сон спорт мактабида 89.50 штат бирлиги мавжуд. 91 нафар ходим ишламокда.
Спорт мактабида 67 нафар тренер, шундан 34 нафари олий маълумотли, 33 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Шундан 27 нафар тренерлар олий ўқув юртига сиртқи ўқимоқда.
Аёл тренерлар сони 37 нафар.

Тренерларнинг 11 нафари иккинчи тоифа, 17 нафари биринчи тоифа ҳамда 12 нафари олий тоифага эга.
Спорт мактабида 2 нафар инструктор-методист фаолият юритади. Шулардан 1 нафари Олий тоифали, 1 нафари Биринчи тоифали мутахассис.
Спорт мактабида жами 2886 нафар спортчи мавжуд бўлиб, улардан 854 нафарини қиз болалар ташкил этади.
Фаолият кўрсатаёган 22 та спорт турлари шундан:
Олимпия спорт турлари бўйича 13 та.
Бадиий гимнастика, Бадминтон, Баскетбол, Волейбол, Гандбол, Стол тенниси, Таэквон-до WTF, Дзю-до, Футбол, Эркин кураш, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Велоспорт (шоссе)
Миллий спорт турлари бўйича 2 та.
Кураш, Ўзбек жанг санъати
Адаптив спорт турлари бўйича 3 та
Пара дзюдо, пара енгилатлетика, пара таэквондо
Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 3 та
Пенчак силат, Жиу-Житсу, Кикбоксинг
Ҳукумат қарорига асосан спорт турлари бўйича 1 та.
Шахмат
Спорт мактабида фаолият олиб бораётган 67 нафар тренер тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 30 тасини қамраб олган. Жами 2886 нафар ўқувчи ёшлар спорт мактабига жалб қилинган.
Спорт мактабида жами 486 нафар 14-30 ёшли спортчилар қамраб олинган.
Спорт мактаби спортчилари томонидан 2025 йил давомида жами 118 та медаллар қўлга киритилган.
Шулардан;
Жахон ва Осиё чемпионати ва кубокларида: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза
Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида: 22 та олтин, 27 та кумуш ва 21 та бронза
Халқаро турнирларда: 9 та олтин, 11 та кумуш ва 13 та бронза
Шунингдек, спорт мактабида Спорт устаси 3 нафар, спорт усталигига номзод 33 нафар, биринчи спорт разряди 32 нафар, иккинчи спорт разряди 78 нафар, учинчи спорт разряди 10 нафар, 3-ўсмирлар спорт разряди 180 нафар, 2-ўсмирлар спорт разряди 120 нафар, 1-ўсмирлар спорт разряди 49 нафарни ташкил этади.
Спорт мактабининг асосий базасида 1 та спортнинг ўйин турлари учун 18х36 ўлчамдаги спорт зал, 1 та 20х40 ҳажмдаги сунъий қопламали минифутбол майдони ҳамда 1 та 90х45 ҳажмда футбол майдони мавжуд.
Марказий ўйингоҳда 1 та 70х110 ўлчамда табиий чим қопламали футбол майдони, 1 та 18х12 м ўлчамдаги баскетбол майдони бор.
