“Пешкутумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи М.Ахмедовнинг мурожаатномаси
2026-02-26 20:05:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар

25.02.2026 йил ҳолатда табиий газдан қарздорлик жами 789,7 млн сўм бўлиб, шундан аҳоли 353,4 млн сўм, улгуржи 436,3 млн сўмни ташкил етади. Ҳақдорлик 1 131,7 млн сўмни ташкил етади.
Туманда табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида Чиқирчи МФЙ Шодлик кўчасида 547 метр кесими д-76 ммли газ қувурлари реконструкция қилинди ҳамда туманда жами 2 500 метр кесими д-76 ммли газ қувурлари реконструкция қилиш режалаштирилган. Қолган ишлар давом эттирилмоқда. Шу билан бирга Боғимусо МФЙ Янги ер қишлоғи ўрта босимли ер ости газ қувурини мукаммал таъмирлаш кесими Д-159 ммли 2,0 км, Янги бозор МФЙ Ибн Сино кўчасида кесими Д-76 ммли 600 метр ўрта босимли ер ости газ қувурини реконструкция қилиш, Обидхўжа МФЙ Обидхўжа қишлоғида кесими Д-159 ммли 2,9 кмли юқори босимли ер ости газ қувурини мукаммал таъмирлаш ва Ромитан туман Гараншох МФЙ ҳудудидан ўтувчи кесими Д-250 ммли 6,5 км газ қувури Пешку туманини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли ер ости полиетилен газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари 2026-2027 йил куз қиш мавсуми бошланган кунга қадар бажарилиши режалаштирилган. Жами бўлиб 11,4 км газ қувури мукаммал таъмирлаш ва 600 метр газ қувури реконструкция
қилиниши режалаштирилган.
Ахоли хонадонларни 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида туманда мавжуд 75 дона газ маромлаш пунктлари тафтишдан ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги кунда аҳолини ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида ГМПларни режим созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда жами 448,9 км турли хил диаметрли газ қувури мавжуд бўлиб, юқори 28,7 км, ўрта босим 172,9 км ва паст босим 246,0 км газ қувури мавжуд. Ромитан -1 ГТС да 218,0 км, шундан ер ости 36,8 км ва ер усти 182,5 км газ қувурини ташкил етади. Ромитан -2 ГТС дан 229,6 км газ қувури бўлиб, шундан ер ости 5,0 км, 224,6 км газ қувури ер усти газ қувурини ташкил етади.
Пешку туманимизда суюлтирилган газ баллон оладиган абонентлар сони 17 470 тани ташкил етади йил бошидан 462,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, йил якунига қадар яна 3 040 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган. 27 МФЙга 5 та ИСУЗИ авто машинаси оркали маиший газ баллон етказиб берилади.
Бугунги кунда суюлтирилган газнинг хар бир хонадонга тарқатилиш даврийлиги 30-35 куни ташкил етади.
