Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Пешку туман "Инсон" Ижтимоий хизматлар маркази директори И.Ҳамроевнинг мурожаати
2026-02-23 19:35:00 / Пешку туманида ўтказилган Брифинглар

Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
Пешку тумани бўйича
-«давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар - 609 та
-ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар – 71 та
-етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар-11 та
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасидаги ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Пешку тумани бўйича
-Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасидаги оилалар- 1136 та
-«маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхат («давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар умумий сонининг 20 фоизидан ошмаган ҳолда)- 122 та оилага
